Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Мбаппе Мессидан ўзиб кетди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб учрашувида ўз маҳоратини намойиш этди.

27 ёшли француз 42-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол Мбаппе учун Чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсумидаги 15-гол бўлди. Шу тариқа, у аргентиналик Лионель Мессининг турнир тарихида бир мавсумда урилган голлар сони бўйича кўрсаткичини янгилаб ўтди.

Килианнинг олдида фақат Криштиану Роналдунинг рекордлари қолди. Эслатиб ўтамиз, мутлақ рекорд португалиялик юлдузга тегишли бўлиб, у 2013/14 йилги мавсумда «Реал» сафида 17 та гол урган. Шунингдек, Роналду 2015/16 йилги мавсумда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Килиан Мбаппе 2024 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унгача эса у «ПСЖ» сафида тўп сурган.

Киритилди: 02:27, 16.04.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик