Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин ўз келажаги борасидаги саволга жавоб қайтарди. «Қаймоқранглилар» 1/4 финалда икки ўйин натижасига кўра «Бавария»га 4:6 ҳисобида имкониятни бой беришди.
«Менинг келажагимми? Ҳозир бу мени ташвишга солаётгани йўқ. Мен фақат ўз футболчиларим ҳақида ўйлаяпман», — дея жавоб берди испаниялик мутахассис.
Альваро Арбелоа янги йилнинг январь ойида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаб, ушбу лавозимга тайинланган эди. Миш-мишларга кўра, агар жамоа мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлса, ёзда «Реал»да яна бир бор мураббий алмашинуви юз бериши мумкин.













