Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Нойер «Реал» билан ўйиндаги хатоси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб баҳсида «Реал» устидан қозонилган ғалаба (4:3) ҳақида тўхталиб ўтди.

Ушбу учрашувнинг 35-сониясидаёқ мадридликлар ҳисобни очишганди: жарима майдончасидан ташқарига чиққан Нойернинг узатмасини Арда Гюлер эгаллаб олди ва бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.

Ўйин ҳақида

«Бу биз футболчилар, мухлислар ва нейтрал томошабинлар учун муҳим Чемпионлар Лигаси оқшоми бўлди. Голлар ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам хотиржамликни сақладик ва ўйиндан чиқиб кетмадик. Ўз имкониятимизни кутдик ва якунда ҳисобни 3:3, кейин эса 4:3 кўринишига келтирдик. Менимча, бу ҳаққоний ғалаба бўлди».

Хатоси ҳақида

«Мен тўпни Станишичга узатмоқчи эдим, лекин зарбам ўхшамади. Гюлер эса тўпни тўхтатмасдан жуда яхши зарба берди. Кейинроқ жарима зарбаси вақтида ҳам унинг чап оёғи жуда кучли эканига гувоҳ бўлдик».

Ярим финалда «ПСЖ» билан тўқнашув ҳақида

«Сўнгги йиллардаги ўзаро ўйинларимиз — хоҳ Чемпионлар Лигасида бўлсин, хоҳ клублар ўртасидаги ЖЧда — доимо кескин курашлар остида ўтган. Бу сафарги икки ўйин ҳам истисно бўлмайди. Мен Париждаги ва кейин бу ерда — ўз мухлисларимиз қаршисидаги баҳсларни интиқлик билан кутяпман. Улар бугун бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди ва парижликларга қарши ўйинда ҳам бу такрорланишига умид қиламан», — деди Нойер.

Киритилди: 05:05, 16.04.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик