Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

"Бенфика" ярим ҳимоя юлдузи "МЮ" нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» марказий ярим ҳимоячиси Ричард Риос фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

AS Colombia нашри берган маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» ўйинчининг трансферини ёзги трансфер ойнаси вақтида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ричард Риос 2025 йилда 27 миллион евро эвазига «Палмейрас»дан «Бенфика»га ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда колумбиялик футболчи Португалия клуби сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:37, 16.04.2026.
Ўқилди: 1766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик