Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

УЕФА Александер Маннингер вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган австриялик машҳур дарвозабон Александер Маннингернинг оиласига ҳамдардлик изҳор этди.

УЕФА сайтида Австрия футбол ассоциацияси спорт директори Петер Шёттелнинг қуйидаги сўзлари келтирилган:

«Александер Маннингер майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам Австрия футболининг буюк элчиси эди. У ўзининг халқаро фаолияти билан кўплаб ёш дарвозабонларга ўрнак бўлди ва уларни руҳлантирди. Унинг профессионаллиги, вазминлиги ва ишончлилиги уни ўз жамоалари ҳамда миллий терма жамоанинг муҳим қисмига айлантирган эди. Унинг ютуқлари юксак ҳурматга лойиқ ва улар доим ёдда қолади».

48 ёшли дарвозабон фаолияти давомида «Арсенал», «Ювентус», «Фиорентина» ва «Болонья» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У «Арсенал» билан Англия (1997/98) ҳамда «Ювентус» билан Италия (2011/12) чемпиони бўлган эди.

Киритилди: 20:18, 16.04.2026.
Ўқилди: 345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик