Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Реал»да ўйин амалиётисиз қолаётган футболчи «Аякс» қизиқишлари доирасига тушди

Баҳо:
+ | -

«Аякс» ёзги трансфер бозорида таркибни кучайтириш вариантлари устида ишламоқда. Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, Амстердам клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себальосни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Матбуотда 29 ёшли Себальосининг «Реал»дан кетиши мумкинлиги анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Жорий мавсумда футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Дани Себальосининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача амал қилади. Нуфузли Transfermarkt портали футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

«Аякс» айни дамда Нидерландия чемпионати турнир жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:43, 16.04.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик