Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» ва «Барселона» клублари собиқ ҳужумчиси Александр Глеб «канонирлар»нинг Чемпионлар лигасидаги ғалаба имкониятларини баҳолади.

Куни кеча «Арсенал» икки ўйин натижасига кўра Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасини мағлуб этиб (1:0, 0:0), турнирнинг ярим финалига йўл олди.

«Ҳозирда мусобақада тўртта жуда кучли жамоа қолди, ҳатто ким фаворит эканлигини айтиш ҳам қийин. Чемпионлар лигасида имкониятлар доим 50 га 50 бўлади. Ҳар бир жамоа ўз услубига эга, кучли ва кучсиз жиҳатлари бор. Ҳар қандай натижа бўлиши мумкин», — дея Глебнинг сўзларини келтиради «Чемпионат» нашри.

Турнир финалига чиқиш учун «Арсенал» Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши баҳс олиб боради. Параллел равишда кечадиган иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Мюнхеннинг «Бавария» ҳамда «ПСЖ» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Киритилди: 22:55, 16.04.2026.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик