Мадриднинг "Реал" луби янги бош мураббийни танлаш бўйича йўналишни белгилаб олди. Раҳбарият жамоа бошқарувида катта тажрибага эга ва халқаро майдонда нуфузли мутахассисни кўришни истамоқда. Бу ҳақда El Mundo хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “қаймоқранглар” ёш мураббийлар вариантини кўриб чиқмаяпти ва тажрибаларни давом эттириш ниятида эмас. Асосий эътибор — юлдузларга тўла жамоани бошқара оладиган ва катта босимга чидамли мураббийга қаратилган.
Муҳокама қилинаётган номзодлар орасида Юрген Клопп, Дидье Дешам, Лионель Скалони, Жозе Моуриньо ва Маурисио Почеттино каби мутахассислар тилга олинмоқда, бироқ улардан қайси бири тайинланиши борасида ҳозирча аниқлик йўқ. Клубнинг асосий мақсади — Зинедин Зиданни қайтариш, аммо бу вариант кам эҳтимолли деб баҳоланмоқда.
Айни пайтда Альваро Арбелоанинг "Реал Мадрид" билан шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади.













