Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Темурхўжа Абдухолиқов: «Мен учун энг чиройли гол бу — энг муҳим гол» (видео)

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг иккита голи Самарқандда "темирйўлчилар"га уч очко тақдим этди. Эътиборлиси, узоқдан урилган гол ЎзПФЛ томонидан 7-турнинг "энг чиройли голи" деб топилди.

Албатта, бундай эътироф "Локомотив" мухлисларини қувонтирмай қўймайди. Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати Темурхўжанинг фикрлари билан қизиқди.

"Динамо" билан кечган баҳс ҳақида
— Қўлга киритилган муҳим ғалаба билан барча "Локомотив" мухлисларини табриклайман. Ўйин жуда ажойиб кечди. Самарқандда футбол ўйнайдиган иккита жамоа ўзаро кураш олиб борди. Зерикарли футбол бизга ҳам ёқмайди. Ишқибозлар қанча кўп келса, биз учун шунча яхши.

Урган голлари ҳақида
— Голларимни жамоавий меҳнат маҳсули деб ҳисоблайман. Бу ўринда ҳеч кимни алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Ҳамма ўз ишини қилди ва голлар урилди. Биринчи голда дарвозабон олдинга чиқиб кетганини кўрдим ва таваккал зарба бердим. Ўйлаган режам амалга ошганидан хурсандман.

Зарба берганимдан сўнг тўп ҳавога кўтарилиб тушди ва кирмаса керак деб ўйладим. Чунки тўп тўғри бормади, айланиб борди, шунақа кирмаса керак деган хаёл ўтди. Дарвоза устунига тегса керак деб ўйладим. Яхшиямки, гол бўлди. Иккинчи голни ерлатиб урдим. Аввалги ўйинларда ҳам шундай зарба бергандим, лекин ўхшамаганди. Нима дейсиз, насиб қилгани бўлади.

Энг чиройли гол ҳақида
— Буни фаолиятимдаги энг чиройли гол демаган бўлардим. Аввал ҳам мухлисларга ёқадиган голлар кўп урганман. Лекин натижа берадиган ҳар бир гол мен учун чиройли. 2016 йил Ўзбекистон Кубоги финалида "Насаф"га — ўша ўйин ҳам Самарқанддаги шу стадионда кечганди — ундан кейин Дубайда "Ал Наср" дарвозасига киритган бош билан гол, "Ал Иттиҳод" дарвозасига урилган пенальти, "Сепахон"га уйда урган голим — шулар ҳам муҳим голлар қаторига киради.

Дастлабки 7 та тур бўйича хулоса
— Бизга ҳужумда барқарорлик етишмаяпти. Баъзи ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол урсак, ўзимизга яхши. Машғулотларда бунинг устида ишлаяпмиз. Ҳужумни якунлашда шахсан ўзимда муаммолар бор, шуни тўғрилашга ҳаракат қиляпман. Натижаларимиз бундан яхшироқ бўлиши мумкин эди, лекин шукур қиламиз. Насиб қилса, йўқотилган очколарни кейинги беллашувларда қайтариб оламиз.

Кетма-кет ўйинлар ҳақида
— Зўр бўляпти, менга жуда ёқяпти. Эсингизда бўлса, авваллари ҳар сешанба Осиё чемпионлар лигасида, шанба куни Суперлигада ўйинлар ўтказардик. Жуда ажойиб бўларди. Ҳозир ҳам ҳар тўртинчи-бешинчи кунда майдонга тушиш зўр бўляпти.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:45, 17.04.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик