Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман”

Баҳо:
+ | -

Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтган шахмат бўйича Номзодлар турнирида ғолибликни қўлга киритган Жавоҳир Синдаров Ўзбекистонга қайтиб келди.

“Барчага ўз миннатдорлигимни билдираман. Бу ўзбекистонлик шахматчилар тарих ёзишининг бошланиши. Биз ҳали нималарга қодир эканимизни бутун дунёга кўрсатамиз. Мен бу йўлни босиб ўтишимда оила аъзоларимнинг ўрни беқиёс”, дейди Синдаров.

У йил охирида жаҳон шахмат тожини қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солишини маълум қилди ва келгуси чемпионлик ўйинини Нодирбек Абдусатторовга қарши ўтказишга умид билдирди:

“Йил охирида жаҳон шахмат тожи учун Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб бораман. Бу иккита ёш ва иқтидорли шахматчи ўртасидаги баҳс бўлади. Умид қиламанки, Гукешни мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони бўламан ва навбатдаги чемпионлик ўйинини Нодирбек Абдусатторовга қарши ўтказаман”.

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнири тарихида энг кўп ғалаба (6 та) ва энг юқори очкони (10 очко) қўлга киритган ҳолда мусобақа якунланишига бир тур қолганда чемпионликни қўлга киритди. Бунинг эвазига ўзбекистонлик шахматчи президент фармонига мувофиқ “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбари ёш гроссмейстерни Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи марта мазкур нуфузли мусобақада зафар қозониб, том маънодаги тарихий ғалабага эришгани билан самимий табриклади.

Шавкат Мирзиёев ёш гроссмейстер дунёнинг энг номдор шахматчиларига қарши ҳар бир баҳсда катта жасорат ва маҳорат билан дона суриб, кучли ирода, юксак интеллектуал салоҳият ва қатъият фазилатларини намоён этганини билдирди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик шахматчилар орасида илк бор Номзодлар турнирида қатнашган Синдаров мусобақани мағлубиятсиз якунлади. У ортда қолган турларда Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанандҳа (икки марта), Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вей И каби кучли гроссмейстерлар устидан ғалаба қозонди.

Жавоҳир Синдоров 15 апрелга қадар давом этадиган мазкур турнир ғолиби сифатида амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнир санаси ва манзили FIDE томонидан эълон қилинади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:23, 17.04.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик