Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

АҚШ европалик сиёсатчиларни антисемитизм сабаб ЖЧ-2026 га киритмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

АҚШ ҳукумати 2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида европалик амалдорларга нисбатан кутилмаган чекловларни эълон қилди. Дональд Трамп маъмурияти яҳудийларга нисбатан адоват (антисемитизм) руҳида сиёсат юритаётган ёки шундай баёнотлар бераётган вазир ва етакчиларни мамлакатга киритмаслик билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Euractiv нашри хабар бермоқда.

АҚШнинг махсус вакили Ехуда Каплуннинг таъкидлашича, Вашингтон яҳудийларга қарши нафрат уйғотувчи амалдорларга “қизил карточка” кўрсатади. Бу эса улар ЖЧ—2026 ўйинларига кела олмаслигини англатади.

Каплуннинг фикрича, ҳозирда Европада яҳудийларга нисбатан адоват даражаси 1933-йилдаги ҳолатга тенглашган. Охирги ҳафталарда Бельгия, Нидерландия ва Буюк Британиядаги ибодатхоналарга ҳужумлар уюштирилгани хавотирларни янада оширган.

Хусусан, Бельгия ҳукумати яҳудий арбобларига нисбатан суд ишини бошлагани учун АҚШ томонидан кескин танқид қилинмоқда. Шунингдек, Каплун Брюсселдаги учрашувда германиялик дипломатлар билан ҳам тортишиб қолган. У Европани жиноятчилик ва нафратга нисбатан “юмшоқликда” айблаган бўлса, европаликлар бу иддаоларга эътироз билдирган.

Маълумот учун, тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этадиган мазкур Жаҳон чемпионати учта давлат — АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида бўлиб ўтади. Мусобақа 11 июндан 19 июлга қадар давом этиши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:35, 17.04.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2974]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2614]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2533]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2471]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2316]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1953]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1853]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1833]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1702]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1675]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик