Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Грециялик мутахассис Йоргос Донис 17 апрель куни истеъфога чиқарилган Эрве Ренарнинг ўрнини эгаллаб, Саудия Арабистони терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда Documento портали хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 56 ёшли мутахассис Саудия Арабистони футбол федерациясининг таклифига аллақачон «ҳа» деб жавоб берган. Эндиликда фақат ҳужжатларни имзолаш ва 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокни ҳам ўз ичига олувчи ҳамкорликни расман эълон қилиш қолди.

Бундан аввал Донис Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубида ишлаб, 3 та совринни қўлга киритган, Кипрнинг АПОЭЛ жамоасини мамлакат чемпиони ва Кубок соҳибига айлантирган, шунингдек, қатор бошқа клубларда фаолият юритган эди. Охирги икки йил давомида Донис Саудиянинг «Ал-Халиж» клубини бошқариб келмоқда. Жаҳон чемпионатида араблар Испания, Уругвай ва Кабо-Верде терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: 22:53, 17.04.2026.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик