Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Эндрик эффекти»: «Лион» Бразилиядаги аудитория бўйича «ПСЖ»ни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Эндрикнинг Мадриднинг «Реал» клубидан ижара асосида ўтиши ортидан Бразилияда «Лион»нинг машҳурлиги кескин ошди.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, 19 ёшли бразилиялик футболчи жамоага келганидан бери CazéTV телеканалида «Лион» иштирокидаги ўйинлар аудиторияси ўн баробарга кўпайган ва ҳатто «ПСЖ» кўрсаткичларидан ҳам ўзиб кетган. Ўртача ҳисобда «тўқувчилар»нинг (клуб лақаби) ўйинларини Бразилияда 2,3 миллиондан ортиқ томошабин кузатмоқда.

Эндрик 1 январь куни «Лион» аъзосига айланган эди. Франция чемпионатидаги 11 та ўйинда у 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:08, 18.04.2026.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик