Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди

Баҳо:
+1 | -

«Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг фикрича, футбол ўзгариб кетган, шу сабабли ҳозирда техник маҳорати юқори футболчилар кам қолган.

«Футбол ўзгарди. Энди унда куч ва шиддат (интенсивлик) устунлик қилмоқда, шу боис биз тўп билан ишлашда алоҳида маҳоратга эга бўлган бутун бир авлодни — дриблерларни йўқотяпмиз. Ҳозирда бундайлар жуда кам: Винисиус Жуниор, Родриго, Шерки... бошқасини айтолмайман. Қачонки ўз жисмоний кучинг устида ишлашни бошласанг, қобилиятингнинг бир қисмини йўқотасан. Футбол жуда жисмоний спорт турига айланиб қолди», — дея Неймарнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Жорий мавсумда 34 ёшли бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:16, 18.04.2026.
Ўқилди: 3529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик