Кириш Регистрация

Флик «Барселона»нинг трансфер сиёсатига ўзгартириш киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик келаси ёзги трансфер ойнаси учун клубнинг устувор вазифаларини белгилаб берди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, немис мутахассиси «Барселона» академияси — Ла Масия ишидан ва ёш футболчилар ривожидан мамнун. Бироқ у жамоада 26–28 ёш оралиғидаги, лидерликни ўз зиммасига ола оладиган футболчилар етишмаётганини таъкидламоқда.

Флик фикрича, айнан шу тоифадаги футболчилар ёшлар ва тажрибали ўйинчилар ўртасида кўприк вазифасини бажариши керак. Бу эса айниқса Чемпионлар лигасида ғалаба учун курашда муҳим ҳисобланади — «Барселона» 2015 йилдан бери ушбу совринни қўлга киритмаган.

Шу сабабли клуб нафақат савияни оширадиган, балки ғалаба менталитети ва етакчилик қобилиятини олиб кирадиган футболчиларни жамоага қўшишни режалаштирмоқда.

Параллел равишда Ханс-Дитер Флик билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳам давом этмоқда. Унинг агенти Пини Захави Барселонага ташриф буюриб, томонлар 2028 йилгача шартномани узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришган. Расмий имзо мавсум якунлангач қўйилиши кутилмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:13, 18.04.2026.
Ўқилди: 1268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик