Кириш Регистрация

Суперлига. «Машъал»да кетма-кет саккизинчи мағлубият

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз майдонида Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Ўйин тақдирини эса 84-дақиқадаги вазият ҳал қилди. “Машъал” ҳимоячиси Влатко Стояновски ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (автогол). Мазкур хато муборакликларга қимматга тушди ва учрашув якунига қадар мезбонлар мувозанатни тиклай олишмади.

Мазкур натижадан кейин “Машъал” 0 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. 12 очкоси бор “Хоразм” эса 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
“Машъал” — “Хоразм” 0:1
Гол: 0:1 — Стояновски (84, автогол)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:28, 18.04.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик