Кириш Регистрация

Конте «Наполи»ни тарк этадими? Президент мураббий билан муддатидан олдин музокара ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис жамоа бош мураббийи Антонио Конте билан суҳбатлашишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, клуб раҳбарининг қарорига кўра мураббий истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эндиликда Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, де Лаурентис Конте билан учрашувни келаси ҳафтада ўтказишга қарор қилган, ваҳоланки, дастлаб бу суҳбат мавсум якунида бўлиб ўтиши керак эди. Музокараларда, шунингдек, спорт директори Жованни Манна ва бош директор Андреа Кьявелли ҳам иштирок этади.

Яқинда Аурелио де Лаурентис Антонио Контенинг Италия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланишига тўсқинлик қилмаслигини тан олган эди. Мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:21, 18.04.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик