Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

АПЛ. «Челси»нинг қулаши давом этмоқда: «Манчестер Юнайтед» Лондондан ғалаба билан қайтди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -1

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 33-тури доирасида сафарда «Челси»ни мағлубиятга учратди — 1:0.

Учрашувнинг 43-дақиқасида Матеус Кунья гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Унга Бруну Фернандеш ассистентлик қилди. Бу португалиялик футболчи учун АПЛ-2025/26 мавсумидаги 18-голли узатма бўлди. Тьерри Анри ва Кевин де Брейнега тегишли бўлган рекордни такрорлаши учун Фернандешга яна иккита голли пас керак бўлади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 58 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. «Челси» эса кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Лондонликлар 48 очко билан олтинчи поғонада бормоқда.

«ЧЕЛСИ» — «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» — 0:1

Гол: Матеус Кунья 43 (0:1).

«Челси»: Санчес, Хато, Фофана (Чалоба, 81), Кукурелья, Гюсто (Ачимпонг, 81), Фернандес (Лавиа, 88), Кайседо, Палмер, Педру Нету, Эстеван (Гарначо, 16), Делап.

«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Мазрауи, Хевен, Шоу, Далот, Каземиру, Майну, Бруну Фернандеш, Кунья (Маунт, 81), Мбемо (Зиркзе, 87), Шешко (Диалло, 80).

Огоҳлантиришлар: Хато (39) — Кунья (25), Маунт (90), Майну (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:27, 19.04.2026.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик