Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

“Реал” футболчиси 2 ҳафта ичида 6 кг вазн йўқотди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио соғлиғидаги жиддий муаммолар сабабли бир неча ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Marca нашри хабарига кўра, футболчи гастроэнтерит (ошқозон-ичак яллиғланиши) оқибатида сўнгги икки ҳафта ичида 6 килограмм вазн йўқотган.

Дастлаб футболчи вирусли инфекция туфайли касалланган деб тахмин қилинган эди. Бироқ шанба куни “Реал” клуби расмий баёнот бериб, тиббий текширувлар натижасида Асенсиода бактериал энтероколит аниқланганини маълум қилди. Ҳозирда 23 ёшли испаниялик футболчи шифохонадаги текширувлардан сўнг уй шароитида даволанишни давом эттирмоқда.

Касаллик сабабли Асенсио жамоасига ёрдам бера олмаяпти. У аллақачон Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги “Бавария”га қарши жавоб учрашувини (3:4) ўтказиб юборди. Шунингдек, футболчи Ла Лиганинг 33-тури доирасидаги “Алавес”га қарши баҳсда ҳам майдонга тушмайди. Шифокорларнинг тахминига кўра, у 24 апрель куни бўлиб ўтадиган “Бетис”га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин.

Маълумот учун, Рауль Асенсио жорий мавсумда “қироллик клуби” сафида барча мусобақалар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:55, 19.04.2026.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик