«Палмейрас» клубининг 16 ёшли футболчиси Эдуардо Консейсао «Барселона» эътиборига тушди.
Каталония гранди ҳужум қанотларида ва ҳужумчи ортида ўйнашга қодир бўлган ёш бразилияликнинг вакиллари билан аллақачон боғланган, деб хабар бермоқда журналист Хоаким Пьера.
Истиқболли футболчи 18 ёшга тўладиган 2028 йилнинг январь ойидагина Европага кўчиб ўтиши мумкин бўлади. Эдуардо Консейсао ҳозирда «Палмейрас»нинг ёшлар таркибида ўйнамоқда, асосий жамоада эса ҳали дебют қилгани йўқ. Шунингдек, умидли вингер Бразилиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасига жалб этилган бўлиб, унинг либосида ўтказилган тўртта ўйинда иккита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Ёш юлдузнинг амалдаги шартномаси 2028 йил якунига қадар мўлжалланган.













