Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
24 август куни Россия премьер-лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда «Краснодар»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва Премьер-Лиганинг янги мавсумидаги ўзининг илк голини киритишга муваффақ бўлди. Ўйинда тўлиқ, 90 дақиқа ҳаракат қилган Аҳмедов, 45-дақиқада «Краснодар» дарвозасини ишғол қилди. Аҳмедовнинг голи, «Анжи»га ёрдам бермади, «Краснодар» сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қозоннинг «Рубин» клуби аъзоси Вагиз Галиулин «Крилья Советов» клубига қарши кечган учрашувда жамоаси қайдномасига киритилмаган.

Россия Биринчи Дивизиони вакили - Оренбурганинг «Газовик» клуби сафида тўп сураётган Санжар Турсунов, 23 август куни «СКА-Энергия» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 67-дақиқала алмаштирилди. «Газовик» учрашувда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

ҚОЗОҒИСТОН
24-25 август кунлари Қозоғистон премьер-лигасида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

«Актобе» сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон терма жамоасининг икк нафар аъзолари – Александр Гейрних ҳамда Темур Кападзелар 24-турда «Қайрат» жамоасига қарши ўз майдонларида кечган учрашувда ўз жамоалари сафида асосий таркибда майдонга тушишди. Эътиборлиси, айнан Гейнрих ҳамда Кападзенинг голлари «Актобе»га учрашувда 2:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Аввалига, Александр Гейнрих, 21-дақиқада «Актобе»ни олдинга олиб чиқди. Кападзе, эса ўйиннинг 77-дақиқасида жарима тўпидан ҳисобни 2:0 бўлишини таъминлади.

«Иртиш» сафида тўп сураётган Улуғбек Бақоев «Шахтер» клубига қарши кечган учрашувда ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Иртиш» сафида тўп сураётган яна бир ўзбекистонлик футболчи - Камолиддин Мурзоев жароҳат олгани боис ва сафдан чиққан.

ХИТОЙ
24-25 август кунлари Хитой суперлигасида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Жиангсу» клубига қарши ўйинда Хитой суперлигаси янги мавсумидаги илк голини киритди. Ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилган Исмоилов, учрашувнинг сўнгги дақиқасида «Жиангсу» дарвозасини ишғол қилди. Таъкидлаш лозим, «Жиангсу» таркибида, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод яна бир ҳимоячи - Камолиддин Тожиев ҳаракат қилади. 2:1 ҳисобида «Жиангсу»нинг ғалабаси билан якунланган учрашувда, Тожиев ҳам Исмоилов сингари тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

Хитой Суперлигаси вакили «Лиаонинг» клуби сафида тўп сураётган Шавкат Муллажонов 22-тур ўйинида сафарда «Ксиндао» клубига қарши кечган асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Мазкур ўйин, Муллажонов жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди

Миллий терма жамоага номзод ҳимоячилардан бири - Егор Кримец ҳам, 22-тур учрашувида ўз жамоаси «Бейжинг Гуоан» сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилган. «Бейжинг» ушбу турда ўз майдонида «Дальян» клубини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея «К» лигаси иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров «Ульсан» клубига қарши ўтказилган 22-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ва ўйиннинг 72-дақиқасида алмаштирилди. Учрашувда 3:1 ҳисобида «Сеонгнам» ғалаба қозонган.

ОЗАРБАЙЖОН
25 август куни Озарбайжон премьер-лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бокунинг «Нефтчи» клуби сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов 4-тур ўйинида сафарда «Хазар» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 77-дақиқада алмаштирилди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:38, 26.08.2013.
Ўқилди: 4384 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.