Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Оярсабаль фаолиятидаги ақл бовар қилмас серияни давом эттирди

Баҳо:
+ | -

«Реал Сосьедад» ҳужумчиси Микель Оярсабаль Испания Кубоги финалида Мадриднинг «Атлетико» клуби устидан қозонилган ғалабада жамоасига катта ёрдам берди. 28 ёшли футболчи биринчи бўлим якунида пенальтини аниқ амалга ошириб, «матрасчилар»ни хафа қилди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди, ўн бир метрли зарбалар сериясида эса басклар жамоаси устун келди (4:3).

The Touchline нашрининг қайд этишича, Оярсабаль ўзи иштирок этган барча олтита финал ўйинида гол уришга муваффақ бўлган. Бу ноёб серия 2020 йилда, айнан Испания Кубогининг ҳал қилувчи баҳсида «Атлетик» Бильбао дарвозасига йўл топган вақтдан бошланган эди. Кейинчалик Микелнинг голларидан Бразилия олимпия терма жамоаси (Олимпиада-2020), Франция (Миллатлар лигаси – 2021), Англия (Евро-2024) ва Португалия (Миллатлар лигаси – 2025) терма жамоалари жабр кўрган.

Киритилди: 12:28, 19.04.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик