Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Кэррик: «Брунунинг жамоадаги таъсири ҳамон улкан»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шанба куни «қизил иблислар» Лондонда «Челси» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Матеус Кунья бўлди, унга голли узатмани эса Фернандеш етказиб берди.

«Брунунинг таъсири улкан эди ва шундай бўлиб қолмоқда. У аксарият ўйинларда иштирок этади, доимий равишда яхши спорт формасида ва ғалабаларга чанқоқ. Унинг майдон марказидаги роли ўзгариб турди, лекин у жамоа манфаати учун бунга рози бўлди. Фернандеш — ёрқин шахс, у сардорлик боғичини шунчаки тақиб юргани йўқ. У бошқаларга ўрнак бўла олади ва жамоадошларини ўз ортидан эргаштиради», — дея Кэррикнинг сўзларини TNT Sports нашри келтирмоқда.

Киритилди: 12:32, 19.04.2026.
Ўқилди: 456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик