«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Премьер-лиганинг 33-тури доирасида «Челси»га қарши кечган ўйинда (1:0) ягона гол муаллифига айланган ҳужумчи Матеус Куньянинг ҳаракатларига изоҳ берди.
«Биз уни айнан мана шу позицияда кўришни истаймиз. У жамоамиз учун бир нечта ҳақиқатан ҳам ажойиб вазиятлар яратди. Шунчаки мана шундай бўш ҳудудларни топиш ва совуққонликни сақлаб қолиш керак. Куньянинг «Челси» дарвозасига урган голи унинг жамоамиз учун нақадар муҳим эканини кўрсатиб турибди», — деди Каррик Mail Sport нашрига берган интервьюсида.













