Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Атлетико» Кубок финалидаги драмадан сўнг баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби Испания Кубоги финалида «Реал Сосьедад»дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг ўз мухлисларига таъсирли мурожаат йўллади. Ушбу учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида «матрасчилар» 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Биз охиригача курашдик ва кутилган натижага эриша олмаган бўлсак-да, Севилья, Мадрид ва дунёнинг барча бурчакларидан сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилишдан тўхтамадик. Бу йўлни сиз билан бирга босиб ўтиш биз учун катта шараф. Доимо биргамиз», — дейилади «Атлетико»нинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.

Маълумот учун, учрашувнинг асосий вақтида мадридликлар сафида ҳужумчилар Адемола Лукман ва Хулиан Альварес гол муаллифига айланишган эди.

Киритилди: 13:44, 19.04.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик