«Бавария» жорий мавсумда барча турнирларда урган голлари сонини 161 тага етказиб, янги клуб рекордини ўрнатди (2019/20 йилги мавсумда 159 та гол қайд этилган эди).
Мюнхенликлар Бундеслиганинг 30-тури доирасидаги «Штутгарт»га қарши баҳсда ғалаба қозонди (4:2).
Венсан Компани жамоаси голларнинг 109 тасини Бундеслигада, 38 тасини Чемпионлар Лигасида, 12 тасини Германия Кубогида ва 2 тасини Германия Суперкубогида киритган.













