Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧдаги ўйинларини Фужейра шаҳрида ўтказади

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади. Қуръа учун барча нарса тайёр.

Қуръа олдидан матбуот анжумани ўтказилди ва унда иштирок этган ФИФА томонидан 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧ ташкилий қўмитаси раиси Рафаэль Салгуэро қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

"Мен Амирлик давлатига ФИФАнинг йирик мусобақаларидан бирини қабул қилаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Ушбу мусобақада эртанги кун юлдузлари "туғилади" десам муболаға бўлмайди. Бунгача ҳам БААда йирик мусобақалар ўтган ва буниси ҳам яхши савиядаги ўтказилишига ишончим комил".

"Мен мусобақа ғолиби номи аниқланадиган 8 ноябрни интизорлик билан кутяпман. Ўша куни мусобақани яхши ўтказиб олганимиз борасида қониқиш ҳисси ҳосил қиламиз, деб ўйлайман. Турнир нафақат БАА тарихида, балки барча 24 иштирокчи тарихида яхши из қолдиради деб умид қиламан", деди ФИФА вакили.

Матбуот анжуманида қуръа механизми ҳақида ҳам гап борди. Ташкилий қўмита қарорига кўра, мезбон — БАА терма жамоаси ўз қитъасининг чемпионлари билан бир гуруҳга тушмайдиган бўлди. Аргентина (КОНМЕБОЛ), Ўзбекистон (ОФК), Кот-д'Ивуар (Африка), Мексика (КОНКАКАФ), Россия (Европа) ва БАА терма жамоалари биринчи саватчадан ўрин олишган.

БАА терма жамоаси "А" гуруҳининг 1-поғонасидан ўрин олади ва улар ўз ўйинларини Абу-Даби шаҳрида ўтказишади. ФИФА регламентига мувофиқ, бир қитъа вакиллари бир гуруҳдан ўрин олишмайди. Демак, Осиёнинг бошқа жамоалари "А" гуруҳига тушишмайди.

БААдаги мусобақада маҳаллий ташкилий қўмитада ишлаётган ҳамюртимиз Алишер Никимбаевнинг Stadion.uz'га хабар беришича, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз ўйинларини Фужейра шаҳрида ўтказади. КОНМЕБОЛ чемпиони Аргентина ўз ўйинларини Дубайда ўтказса, Россия Шаржадаги гуруҳда иштирок этади. Кот-д'Ивуар Рас-ал-Хаймада, Мексика эса Ал-Айнда ўз ўйинларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 17 октябрь куни бошланади ва 8 ноябрга қадар давом этади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:07, 26.08.2013.
Ўқилди: 5931 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик