«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жорий мавсумда АПЛда «гол+пас» тизими бўйича 30 очко жамғарган илк футболчига айланди.
Норвегиялик ҳужумчи Премьер-лиганинг 33-тури доирасида бўлиб ўтган «Арсенал»га қарши бугунги ўйинда (2:1) ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
Ҳозирда Холанднинг ҳисобида Премьер-лиганинг 31 та учрашувида киритилган 23 та гол ва 7 та голли узатма мавжуд. Эрлинг АПЛдаги фаолияти давомида учинчи бор бир мавсумда 30 та самарали ҳаракат маррасини забт этди — бундан яхшироқ натижани фақат Тьерри Анри (4 мавсум), Ҳарри Кейн (4), Алан Ширер (5) ва Муҳаммад Салоҳ (5) қайд этишган.













