Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

“Ливерпуль” иккинчи дарвозабонини ҳам йўқотди — Мамардашвили майдонни замбилда тарк этди

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль”нинг грузиялик дарвозабони Георгий Мамардашвили Англия Премьер Лигасининг 33-тури доирасидаги “Эвертон”га қарши Мерсисайд дербисида жароҳат олди.

Учрашувнинг 54-дақиқасида “Эвертон” ҳужумчиси Бету гол ураётган вазиятда рақиб дарвозабонининг чап тиззасига бориб урилди. Мамардашвили майдонни мустақил тарк эта олмади ва уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Унинг ўрнини англиялик дарвозабон Фредерик Вудман эгаллади.

Маълумот учун, 25 ёшли Мамардашвили 2024 йилнинг ёзида “Валенсия”дан “Ливерпуль”га ўтган эди, бироқ 2024/25 йилги мавсумни ижара асосида Испания клубида ўтказган. Жорий мавсумда дарвозабон барча турнирларда 18 та ўйинда иштирок этиб, шуларнинг 4 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Аввалроқ, “Ливерпуль”нинг асосий дарвозабони Алиссон Беккер ҳам жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

АПЛнинг 33-туридан ўрин олган ушбу баҳсда “Ливерпуль” меҳмонда “Эвертон” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғолиб жамоа таркибида голларни Муҳаммад Салоҳ (29-дақиқа) ва Виржил ван Дейк (90+10-дақиқа) киритди. Мезбонларнинг ягона голига 54-дақиқада Бету муаллифлик қилди. Шунингдек, 27-дақиқада VAR аралашувидан сўнг “Эвертон” форварди Илиман Ндиаенинг голи бекор қилинди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ливерпуль” 55 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. “Эвертон” эса 47 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Навбатдаги турда, 25 апрель куни “Ливерпуль” ўз уйида “Кристал Пэлас”ни қабул қилади, “Эвертон” эса шу куни меҳмонда “Вест Ҳэм”га қарши майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:44, 20.04.2026.
Ўқилди: 325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик