Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Нагельсманн "Бавария"нинг чемпионлигига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Германия миллий терма жамоаси устози Юлиан Нагельсманн Мюнхеннинг «Бавария» клуби жорий Бундеслига мавсумида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритганига муносабат билдирди.

"Бавария"ни табрикламоқчиман. Компани ишонч билан чемпионликка эришган жамоани шакллантира олди. Жамоа ажойиб футбол намойиш этмоқда. Германия терма жамоаси футболчилари учун хурсандман. Бундай ғалаба кайфияти уларга бўлажак Жаҳон чемпионатида ёрдам беради", — дея мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany саҳифаси.

Охирги учрашувда «Бавария» ўз майдонида «Штутгарт»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Бундеслиганинг 30-тури якунларига кўра, Мюнхен жамоаси иккинчи ўринда бораётган «Боруссия»дан 15 очкога ўзиб кетган.

Киритилди: 11:52, 20.04.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик