Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Манчестер Юнайтед» афсонаси: «Арсенал»ни қўллаб-қувватлашга мажбурман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин Премьер-лига чемпионлик пойгасида кимга хайрихоҳ экани ҳақидаги саволга жавоб берди. Якшанба куни «Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди (2:1) ва турнир жадвалидаги фарқни уч очкогача қисқартирди, «шаҳарликлар»нинг захирада битта кам ўйини бор.

Кўпчилик аллақачон «канонирлар»ни чемпионликка тайёрлаб қўйган бўлса-да, улар энди яққол фаворит ҳисобланмайди. Кин ким чемпион бўлиши ҳақида гапирар экан, Микель Артета жамоаси унга яқинроқ эканини тан олди.

«Менга фарқи йўқ. Лекин "Арсенал"ни қўллаб-қувватлашга мажбурман», — деди таниқли ирландиялик собиқ ярим ҳимоячи Sky Sports студиясида.

«Арсенал» 2004 йилдан бери чемпионликни қўлга киритмаган, «Манчестер Сити» эса охирги марта 2024 йилда чемпионликни расмийлаштирган эди.

Киритилди: 12:44, 20.04.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик