Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Дилшод Йўлдошев: «Шахсан ўзим ҳам узоқдан бўлса-да, футболчиларимизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" клуби дарвозабони Дилшод Йўлдошев яқинда жарроҳлик операцияни бошдан кечирди. Шундан сўнг у жамоа матбуот хизматига интервью берди.

— Аввало ҳозирги ҳолатингиз ҳақида гапириб берсангиз. Жароҳатдан кейинги аҳволингиз қандай?
— Ҳозирги ҳолатим яхши, худога шукур. Операция муваффақиятли ўтди. 10–15 кундан сўнг юришга рухсат беришади.

— Ушбу жароҳат қайси вазиятда юзага келди? Ўша эпизодни эслаб ўтсангиз.
— Ушбу жароҳат роппа-роса 1 йил олдин бошланган эди. «Андижон» билан Кубок баҳсида сафардa 2:3 ҳисобида ғалаба қозонганимизда юз берган. Айнан қайси эпизодда бўлганини эслай олмайман, аммо ўйиндан кейин оёғимда оғриқ ҳис қилдим ва ҳаммаси шу оғриқдан бошланди.

— Тиббий текширувдан сўнг қандай ташхис қўйилди?
— Анча вақт аниқ ташхис қўя олишмади. 1 ойча аввал қайта текширув ўтказилганда оғриқ нимадан эканлиги аниқланди. Ташхис — остеомиелит деб қўйилди ва зудлик билан операция қилиш кераклиги айтилди. Шу тариқа 2 апрель куни осон бўлмаган операцияни бошдан ўтказдим.

— Тикланиш жараёни қанча вақт олиши кутилмоқда?
— Тикланиш жараёни бироз чўзилиши мумкин. Соғлиғимдан келиб чиқиб, сентябрь ойларига мўлжалланмоқда. Агар ҳаммаси яхши бўлса, балки август ойида ҳам майдонга қайтишим мумкин.

— Жамоамизнинг сўнгги ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?
— Умуман олганда, жамоамиз яхши ўйин кўрсатмоқда. Анвар Ғофуров мураббий этиб тайинлангандан бери ўйинимизда анча ўсиш кузатилди — бу менинг шахсий фикрим. Охирги ўйинларга келсак, бироз омад етишмади, тақвим зичлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

— Ўтган мавсумни ўзингиз учун қандай баҳолайсиз?
— Ўтган мавсум шахсан мен учун жуда яхши ўтди. Жамоамиз юқори ўринларни эгалламаган бўлса-да, яхши ўйинлар ўтказдик. Мен ўзимни 10 баллик шкалада 10 баллга баҳолайман.

— Сиз учун энг ёдда қолган ўйин қайси бўлди?
— Агар ўтган мавсумдаги ўйинларга тўхталсак, «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувида ўз уйимизда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз ёдда қолган. Умуман олганда эса «Сурхон» — «Металлург» ўйинида 5 дақиқа ичида амалга оширилган 2:1 ҳисобидаги камбекни алоҳида таъкидлаган бўлардим.

Мухлислардан жамоамизни янада яхшироқ қўллаб-қувватлашларини сўрардим. «Сурхон»га «Машъал» билан ўйинда омад тилайман. Шахсан ўзим ҳам узоқдан бўлса-да, футболчиларимизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан.

— Мухлислар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг жамоага таъсири ва қўллаб-қувватлаши сиз учун қанчалик муҳим?
— Мухлислар биз учун жуда катта куч. Уларнинг ҳар бир қўллаб-қувватлаши майдонда қўшимча мотивация беради. Айниқса, қийин вазиятларда стадиондаги мухлисларнинг овози бизни олдинга ундайди, курашиш учун руҳ беради. Биз ҳар доим улар учун ўйнаймиз ва уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Албатта, мухлисларимиздан жамоамизни ҳар доимгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Уларнинг ишончи ва ёрдами билан янада яхши натижаларга эришамиз деб ўйлайман.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 14:17, 20.04.2026.
Ўқилди: 192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик