Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Боруссия» клуби «Вест Хэм» ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Вест Хэм» ҳимоячиси Константинос Мавропаносни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар берди.

Қайд этилишича, грециялик ҳимоячига Бундеслига ва АПЛнинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Мавропаноснинг «Вест Хэм» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бироқ футболчи «янги чорловлар» изламоқда ва шу ёзда жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Константинос Мавропанос «Вест Хэм» сафида жами 97 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:22, 20.04.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик