Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Альваро Арбелоа: "Реал"ни Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқиш имкониятидан маҳрум қилишаётгандек туюлади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Бавария»га қарши кечган баҳсдан сўнг жамоа атрофидаги муҳит ва ўз режалари ҳақида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни бўлиб ўтган жавоб учрашувида мадридликлар мюнхенликларга 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокларини тўхтатган эди. Шундан сўнг мураббий жамоадаги ҳолати ва мухлисларнинг муносабати ҳақида қуйидагиларни таъкидлади:

— Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Куч-қувват, ғайрат ва амбицияларга тўламан. Ушбу лавозимда эканман, шундай бўлиб қолади. Мен уйда ўтирадиганлар тоифасидан эмасман. Ташқарига чиққанимда «Реал» мухлисларининг жамоамиз «Бавария»га қарши кўрсатган ўйини, футболчиларнинг фидоийлиги ва саъй-ҳаракатларидан фахрланаётганини ҳис қилдим, — деди Арбелоа.

Шунингдек, мутахассис учрашувдаги айрим омиллар ва натижага бўлган муносабатини яшириб ўтирмади:

— Ҳозирда кўчаларда бизни ярим финалга чиқиш ёки бу ўрин учун курашиш имкониятидан маҳрум қилишган, деган туйғу ҳукм сурмоқда. Шахсан мен ҳам айнан шундай фикрдаман ва вазиятни шундай ҳис қиляпман, — дея қўшимча қилди мураббий.

Киритилди: 18:31, 20.04.2026.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5466]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4504]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3425]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3133]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3054]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2997]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2970]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2777]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2344]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик