Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

«Наполи» Ромелу Лукаку ва Кевин Де Брюйне билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Наполи» клуби раҳбарияти бельгиялик юлдузлар — Ромелу Лукаку ва Кевин Де Брюйненинг шартномаларини узайтириш масаласида иккиланиб қолмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Лукакунинг амалдаги келишуви жорий мавсум якунида ниҳоясига етса, Де Брюйненинг шартномаси келаси йили тугайди. Клубнинг молиявий сиёсатини қайта кўриб чиқаётган неаполликлар учун ушбу футболчиларнинг юқори миқдордаги иш ҳақи асосий тўсиқ бўлиб хизмат қилмоқда.

«Наполи» келгуси мавсум учун маошлар жадвалини оптималлаштириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида тажрибали футболчилар билан хайрлашиш имкониятини баҳоламоқда. Шунингдек, клуб ёзги трансферлар учун бюджетни яхшилаш мақсадида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишни асосий вазифа этиб белгилаган.

Гарчи жамоа сўнгги турда «Лацио»га имкониятни бой берган бўлса-да, Антонио Конте шогирдлари айни пайтда А Серия турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Неаполликлар таъқибчилари — «Ювентус»дан 3 очко, «Комо»дан эса 8 очко олдинда бормоқда.

Киритилди: 19:09, 20.04.2026.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик