Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Спаллетти «Ювентус»нинг «Болонья» устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия А Серияси 33-туридан ўрин олган «Болонья»га қарши ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бошқа натижаларни ҳисобга олсак, бизга асло темпни тушириш мумкин эмас эди. Натижаларимиздан қатъи назар, жадвалдаги ўрнимизни сақлаб қолишимизни билардик, аммо бу таваккалчилик эди. Шу сабабли ўйин бошиданоқ керакли кайфиятни созлаб олишимиз ва ундан чекинмаслигимиз лозим эди.

«Болонья» учун сафарлар ва Европа Лигасидаги иштирок туфайли ҳафта оғир келганини билардик. Агар ўйин шиддатини сақлаб қолсак, бу бизга катта устунлик беришини тушуниб тургандик. Ҳамма жуда яхши ўйнади ва биз тезкор гол урдик. Баъзида рақиб бизга босим ўтказди, лекин Винченцо Итальяно бошқарувидаги кучли жамоа билан ўйинда бу табиий ҳол.

Албатта, ҳозир масъулият ва босим юқори, бироқ жамоа яхши футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Футболчилар бир-бирларига ғамхўрлик қилишмоқда ва ёрдам беришга тайёр — бу мураббий учун жуда муҳим. Биз тўғри йўлдамиз ва ҳар куни жамоада янги ижобий ўзгаришларни кўряпман, шу боис шу руҳда давом этишни истаймиз», — дея Спаллеттининг сўзларини келтиради Football Italia.

«Ювентус» 63 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Болонья» эса 33 ўйиндан сўнг 48 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 20:10, 20.04.2026.
Ўқилди: 685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик