Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Леаунинг нархи тушиб кетди

Баҳо:
+ | -

Маттео Мореттонинг хабар беришича, «Милан» клуби Рафаэль Леау учун 50 миллион евро миқдорида нарх белгилади. Португалиялик футболчи «Барселона»га таклиф қилинган ва унинг ўзи ҳам ушбу трансферга ижобий қарамоқда.

Ҳозирда «Барселона» раҳбарияти Леауни асосий мақсад сифатида эмас, балки ҳужумни кучайтириш учун муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Клуб ичида ёзги трансфер ойнаси учун номзодлар бўйича муҳокамалар ҳали давом этмоқда.

Маълум бўлишича, Леау жамоасини алмаштиришга тайёр, бироқ ҳозирча клублар ўртасида ҳеч қандай жиддий музокаралар олиб борилмаяпти.

«Милан»нинг футболчи нархини пасайтиргани унинг жорий мавсумдаги беқарор ўйини ва жароҳатлари билан боғлиқ. 26 ёшли вингер барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди.

Шунга қарамай, Леау «Милан» учун муҳим актив бўлиб қолмоқда. Унинг шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, у клуб сафидаги 285 та ўйинда жами 80 та гол ва 64 та голли узатмани амалга оширган.

«Барселона» қанот ҳужумини кучайтириш учун бир нечта номзодларни ўрганмоқда ва Леау ҳозирча устувор мақсадлар рўйхатига киритилмаган.

Киритилди: 23:37, 20.04.2026.
Ўқилди: 1422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик