Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

А серия. «Фиорентина»нинг «катеначчо»си муҳим дуранг учун етарли бўлди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Лечче» — «Фиорентина» баҳсда меҳмонларни дуранг ҳам қаноатлантирса, мезбонларга ғалаба жуда зарур эди.

«Фиорентина» сўнгги турларда барқарор натижалар қайд этиб, ҳатто охирги икки ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, бунда дарвозабон Давид Де Хеа асосий қаҳрамонга айланган эди. Бугун ҳам у босим остида ишончли ўйнади, гарчи бир гол ўтказиб юборган бўлса-да.

Конференциялар лигасида «Кристал Пэлас»га қарши ғалабадан кейин жамоа руҳий жиҳатдан кўтарилгани айтилган эди. Бироқ икки ўйин натижасига кўра мусобақани тарк этгани «Фиорентина»ни чарчаган ҳолатда қолдиргани кўринди. Бугунги ўйинда жамоа кўпроқ ҳимояга таянди.

«Лечче» эса турнир жадвалида пастки ўринлар учун курашаётган жамоалардан бири сифатида ҳар бир очко учун жанг қилмоқда. Ғалаба қозонган тақдирда рақибини ҳам хавфли зонага яқинлаштириши мумкин эди. Аммо дуранг ҳам улар учун муҳим натижа бўлди — жамоа «Кремонезе» билан очколар сонини тенглаштирди.

Майдон эгалари ўйинда устунлик қилди: зарбалар бўйича 14:5, ҳужумдаги узатмалар 200:71, рақиб жаримасидаги тўпга тегишлар 36:6. Аммо ҳужумдаги аниқлик ва ҳимоядаги хато яна ўз таъсирини кўрсатди.

«Фиорентина» биринчи жиддий зарбасини фақат 29-дақиқада амалга оширди, аммо орадан бир дақиқа ўтиб Харрисон ҳисобни очди. Кейинги дақиқаларда «Лечче» босимни кучайтирди ва иккинчи бўлимда деярли тўлиқ устунлик қилди. Ниҳоят, 71-дақиқада Габриэль бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, «Фиорентина» чемпионатда кетма-кет олтинчи ўйинда мағлуб бўлмади ва хавфли зонадан 8 очко узоқликда қолди. Жамоа амалда элитада қолишга яқин. «Лечче» эса сўнгги уй ўйинларида барқарорликни сақлаб, А серияда қолиш учун курашни давом эттиради.

А серия. 33-тур
Лечче. «Виа Дель Маре»
«Лечче» — «Фиорентина» — 1:1
Голлар: Габриэль, 71 — Харрисон, 30
«Лечче»: Фальконе, Д. Вейга, Габриэль, Зиберт, Галло (Ндаба 85), Рамадани, Нгом (Гандельман 57), Л. Кулибали, Пьеротти, Хеддира (Штулич 57), Ндри (Банда 56)
«Фиорентина»: Де Хеа, Додо, Понграчич, Раньери, Гозенс (Бальбо 11), Фаджоли (Фаббиан 80), Мандрагора, Ндур (Брешианини 80), Харрисон (Фаццини 80), Пикколи, Гудмундссон (Соломон 60)
Огоҳлантиришлар: Пьеротти 62, Габриэль 72 — Де Хеа 76, Понграчич 80, Фаццини 82, Соломон 90+1
Бош ҳакам: Фабио Мареска

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:02, 21.04.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик