Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«У сотилмайди»: Эспозитонинг агенти АПЛ клубларига рад жавобини берди

Баҳо:
+ | -

Агент Марио Жуффреди «Интер» ҳужумчиси Франческо Эспозитога инглиз жамоалари томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида фикр билдирди.

«Пио «Интер»да бахтли. Менимча, футболчи ҳам, жамоа ҳам кейинги ўн йил давомида бирга бўлишни истайди. Агар клубнинг ўзи хоҳламаса, Пио Эспозито учун трансфер бозори ҳақида ўйлаш на менинг ва на футболчининг режаларида бор. Биз учун Пионинг трансфер бозори бошланмаган ва ҳеч қачон бошланмайди, чунки у сотилмайди. У «нерадзуррилар» сафида қолишдан мамнун. Ўйлайманки, бу мавсумда биз унга бўлган барча кутилмаларни ошиғи билан бажардик», — дея Жуффредининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.

Эспозито 20 ёшда. Италиялик форвард 2025/26 йилги мавсумда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Интер» билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:47, 21.04.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик