Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Габриэль Жезус собиқ жамоаси мухлисининг ҳақоратига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус ва «Манчестер Сити» мухлиси ўртасида можаро юзага келди.

Футболчи АПЛнинг 33-туридан ўрин олган икки жамоа ўртасидаги баҳсни захира ўриндиғида бошлади. Ижтимоий тармоқларда 2017 йилдан 2022 йилгача «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилган бразилиялик футболчининг майдон четида чигал ёзди машқларини бажараётгани акс этган видео тарқалди.

Ҳужумчининг орқасида турган «Сити» мухлисларидан бири унга қарата: «Сотқин, ҳисоб қанақа?» — деб бақирган. Бу Жезуснинг эътиборини тортди ва у мухлиснинг олдига келиб, қўли билан кўкрагига ишора қилган ҳолда: «Мен бу ерда 11 та соврин ютганман», — деб жавоб қайтарди.

Мухлис эса: «Ҳа, лекин ҳозир кимсан? Ҳозир кимсан ўзи?» — дея бақиришда давом этган. Шундан сўнг бразилиялик футболчи мухлисга ишора қилиб, қўллари билан бошида «шох» белгисини (ёки ақлдан озганлик ишорасини) кўрсатган.

Киритилди: 12:18, 21.04.2026.
Ўқилди: 920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик