Кириш Регистрация

«Барселона» Бастони трансфери бўйича шахсий келишувга яқинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларда сезиларли илгарилашга эришди. Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган беш йиллик шартнома борасида келишиб олишга яқин турибди.

Маълумотларга кўра, италиялик футболчи «кўк-анорранглилар» сафига ўтишга жуда иштиёқманд. У клубнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, маошининг пасайтирилишига ва шартнома шартларини «Барселона» имкониятларига мослаштиришга розилик берган. Шунингдек, Бастони трансфер жараёнини тезлаштириш учун «Интер» раҳбарияти билан шахсан музокара олиб боришга ҳам тайёр.

Ҳозирда ушбу трансфернинг амалга ошиши фақат бир омилга боғлиқ бўлиб турибди: жамоа бош мураббийи Ханси Флик мазкур келишувга якуний розилик бериши керак.

Киритилди: 12:37, 21.04.2026.
Ўқилди: 1852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик