Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Челси» 80 миллионлик юлдуз учун грандлар билан «жанг»га киради!

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансфер ойнаси учун ўз олдига асосий мақсадни белгилаб олди. TEAMtalk нашрига Грэм Бейли берган маълумотга кўра, «кўклар» «Ньюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордонни сотиб олмоқчи.

25 ёшли футболчининг трансфер қиймати 80 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Тахминларга кўра, Гордон жамоада Алехандро Гарначонинг ўрнини эгаллаши мумкин. Жорий мавсумда Гордон «қарғалар» сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шунингдек, Лондон клубининг шорт-листидан Нико Уильямс («Атлетик»), Ян Диоманде («РБ Лейпциг») ва Морган Роджерс («Астон Вилла») каби футболчилар ҳам жой олган. Эслатиб ўтамиз, Гордон учун курашда «Челси»дан ташқари «Арсенал» ва «Бавария» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 17:36, 21.04.2026.
Ўқилди: 1458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик