Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

“Хавфсизлик кафолатланса, ЖЧга борамиз” — Эрон спорт вазири

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоаси футболчиларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирдагина футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Аҳмад Дунямолий маълум қилди.

“Агар АҚШда миллий терма жамоа ўйинчиларининг хавфсизлиги кафолатланадиган бўлса, биз Жаҳон чемпионатига борамиз. Бизнинг профессионал вазифамиз — миллий терма жамоани Жаҳон чемпионатига тайёрлаш. Бироқ мусобақада қатнашиш бўйича якуний қарор ҳукумат ҳамда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши томонидан қабул қилинади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tasnim агентлиги.

13 март куни Дунямолий Эрон томони 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги миллий терма жамоа ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни истаётгани ва бу борада Мехико шаҳри расмийлари билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди.

Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг маълум қилишича, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Эрон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар манзилини ўзгартирмасликка қарор қилган.

Сўнгги ҳафталарда Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки атрофида турли хабарлар тарқалди. Дастлаб мамлакат спорт вазири жамоа турнирда қатнашмаслигини эълон қилган бўлса, кўп ўтмай футбол федерацияси президенти Меҳди Тож бу маълумотни рад этган. Унинг сўзларига кўра, Эрон бойкот ниятида эмас, аксинча, FIFA билан ўйинларни Мексикага кўчириш бўйича музокара олиб борган.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларини АҚШ ҳудудида ўтказиши белгиланган. Бироқ февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операция бошлагани ҳамда Теҳроннинг бунга жавоб зарбалари вазиятни кескинлаштириб юборди.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси “B” гуруҳида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан куч синашади. Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:16, 21.04.2026.
Ўқилди: 175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик