Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Ювентус» молиявий ҳолатни яхшилаш учун ярим ҳимоячисини сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Тён Копмейнерс билан хайрлашиши мумкин. Tuttosport нашрининг хабар беришича, клуб бюджетини барқарорлаштириш мақсадида бир қатор футболчиларни сотишни режалаштирмоқда ва Копмейнерс асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Нидерландиялик футболчи «бьянконери» сафида ўзидан кутилган ўйинни тўлиқ намойиш эта олмади. Туринликлар унинг трансферидан камида 30 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда. Айни дамда футболчига «Манчестер Юнайтед» ва Туркиянинг «Галатасарой» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Копмейнерс жорий мавсумда «Ювентус» таркибида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:23, 21.04.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик