Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Венгер: «Арсенал» чемпионликни қўлга киритишига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси борасида ўз фикрларини билдирди. Айни дамда «канонирлар» турнир жадвалида «Манчестер Сити»дан уч очко олдинда бормоқда, бироқ «шаҳарликлар» захирасида яна бир ўйин мавжуд.

«Менимча, «Арсенал» чемпионатда ғолиб чиқади. Мен бунга чин дилдан ишонаман. Менинг назаримда, бу мантиқий кўринмоқда. «Манчестер Сити» мавсум якунини очко йўқотмасдан ўтказа олмайди», — дея Венгернинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» сўнгги бор айнан Арсен Венгер бошқаруви остида (2003/04 йилги мавсумда) АПЛ олтин медалларига эга чиққан эди.

Киритилди: 22:25, 21.04.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик