«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Экрем Конурнинг берган маълумотларига кўра, туркиялик иқтидор соҳибига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» ушбу трансфер учун камида 100 миллион евро ёки ундан ҳам кўпроқ маблағ сарфлашларига тўғри келади. «Ювентус» ўз форварди билан хайрлашиш ниятида эмас ва 100 миллион евродан кам бўлган ҳар қандай таклиф кўриб чиқилмаслигини аниқ маълум қилди.
Кенан Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан «Ювентус» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.













