Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Брэнтуэйт ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» ҳимоячиси Жеррэд Брэнтуэйт жароҳати сабабли жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ва катта эҳтимол билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок эта олмайди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Футболчи Англия Премьер-лигаси 33-тури доирасида бўлиб ўтган «Ливерпуль»га қарши баҳсда (1:2) ўнг оёқ тизза ости пайидан жароҳат олди. Ўйиннинг 87-дақиқасида майдонни замбилда тарк этган Брэнтуэйт кейинроқ «Хилл Дикинсон» стадионидан қўлтиқтаёқда чиқиб кетган.

Жорий мавсумда Брэнтуэйт «Эвертон» сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмани амалга оширган эди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:26, 21.04.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик