Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Бавария» ЕЧЛдаги ғалаба учун Компанига махсус бонус ваъда қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани агар жамоани Чемпионлар лигаси ғолиблигига бошлаб келса, йирик миқдорда мукофот пули олади.

Sport Bild нашри хабарига кўра, мюнхенликлар раҳбарияти бельгиялик мутахассисга нуфузли еврокубокдаги зафар учун 1 миллион евро бонус ваъда қилган. Мазкур банд Компанининг 2029 йилгача мўлжалланган янги шартномасида кўзда тутилган. Қайд этиш лозимки, томонлар ушбу келишувни ўтган йилнинг кузида имзолаган эди.

Венсан Компани 2024 йилнинг ёзидан буён Германия грандини бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувида «Бавария» яқиндагина Бундеслига чемпионлигини муддатидан олдин нақд қилди.

Эндиликда немис клубини ЕЧЛ яримфиналида амалдаги чемпион — "ПСЖ"га қарши жиддий имтиҳон кутмоқда. Жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳслар 28 апрель ва 6 май кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:01, 22.04.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик