Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Киву ўзгача натижа қайд этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву жамоадаги дебют мавсумидаёқ «олтин дубль» (бир мавсумда ҳам чемпионат, ҳам кубокда зафар қучиш) қайд этиши мумкин.

Сешанба оқшомида «нерадзуррилар» Италия Кубоги ярим финалида «Комо» устидан қийин ғалабага эришиб (3:2), финал йўлланмасини қўлга киритди. А Серияда эса жамоа чемпионликни муддатидан олдин нақд қилиш арафасида турибди.

Маълумот учун, «Интер» ўз тарихида фақат бир марта — 2010 йилда Жозе Моуриньо қўл остида бир мавсумда ҳам скудетто, ҳам мамлакат кубогида ғолиб чиққан эди.

«Сиз, журналистлар жарангдор сарлавҳаларни яхши кўрасиз. Аммо мен шунчаки Кристиан Кивуман. Ягона мақсадим — футболчиларим ўз имкониятларини тўлиқ намоён этишлари учун қўлимдан келган барча ишни қилиш. Менга ишонган инсонлар учун ўз вазифамни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиляпман, холос», — деди Киву.

Қайд этиш жоизки, Кивунинг ўзи 2010 йилдаги ўша машҳур «Интер» сафида тўп сурган. Ўша мавсумда миланликлар ички аренадаги муваффақиятларга Чемпионлар лигасидаги зафарни ҳам қўшиб, «требл» қайд этишган эди.

Киритилди: 09:08, 22.04.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик