Кириш Регистрация

Чалоба «Челси»нинг йирик мағлубияти изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба Премьер-лига доирасида «Брайтон»дан қабул қилиб олинган қақшатқич мағлубият (0:3) сабаблари ҳақида тўхталди.

Аввалроқ «кўклар» устози Лиам Росеньор футболчиларнинг ўйинга етарлича киришмаганидан шикоят қилган эди. Бироқ Чалобанинг фикрича, муаммо иштиёқда эмас.

«Гап интилишда эмас — йигитлар майдонда борларини беришди. Кийиниш хонасида ҳамманинг қанчалик чарчагани кўриниб турарди. Биз югурдик, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, аммо бугун рақиб бизни шунчаки мағлуб этди», — дея инглиз футболчисининг сўзларини келтирмоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Маълумот учун, ушбу мағлубият «Челси» учун чемпионатдаги кетма-кет бешинчиси бўлди. Эътиборлиси, лондонликлар мазкур бешта ўйиннинг бирортасида рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Жарима майдончасидаги самарадорлик ва натижаларнинг пастлиги жамоанинг инқирозда эканидан далолат бермоқда.

Киритилди: 09:11, 22.04.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик